DOI: 10.70413/yoitj-v03-i10-a9123 ISSN: 3030-3559

ҲАРБИЙ ҚОНУНЧИЛИКНИ КОДИФИКАЦИЯЛАШ: НАЗАРИЙ АСОСЛАР, ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲАРБИЙ КОДЕКСИНИНГ КОНЦЕПТУАЛ МОДЕЛИ

Махсатулло Исматович Махсадов

Мақолада Ўзбекистон Республикаси ҳарбий қонунчилигини кодификациялашнинг назарий асослари, амалдаги қонунчиликнинг ҳолати ва ундаги тизимли нуқсонлар, шунингдек, Франция, Германия, Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг мудофаа соҳасидаги қонунчиликни тизимлаштириш тажрибаси қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилинган. Муаллиф «ҳарбий қонунчиликни кодификациялаш» тушунчасига таъриф беради, ҳарбий қонунчиликдаги нуқсонларнинг таснифини таклиф этади ва ягона тематик кодекс моделига асосланган аралаш модель негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий кодексининг концептуал тузилмасини, уни ишлаб чиқиш босқичларини ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий мақомини кодификациялашнинг асосий йўналишларини асослайди.

More from our Archive