DOI: 10.63294/afucon/vol2iss1/533 ISSN:

ЎЗБЕК ТИЛШУНОСЛИГИДА АНТРОПОНИМЛАР ТАДҚИҚИ

Гаухар Аминова

Мазкур тезисда ўзбек тилшунослигида антропонимларнинг ўрганилиш тарихи, уларнинг илмий тадқиқ этилиш босқичлари ҳамда антропонимика соҳасининг ривожланиш тенденциялари таҳлил қилинади. Ўзбек антропонимикасига оид фундаментал тадқиқотлар, хусусан, Э. Бегматов, Ғ. Сатторов, С. Раҳимов ва бошқа олимларнинг илмий қарашлари асосида шахс исмларининг этимологияси, маъноси, морфологик тузилиши, номлаш мотивлари ва этномаданий хусусиятлари ёритилади. Шунингдек, антропонимларнинг миллий қадриятлар, урф-одатлар, диний ва мифологик тасаввурлар билан боғлиқлиги очиб берилади. Тадқиқот натижалари ўзбек ономастикаси ва антропонимикаси ривожини ўрганиш ҳамда номшунослик соҳасидаги илмий изланишларни янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

More from our Archive