DOI: 10.63294/afucon/vol2iss1/537 ISSN:
ХХ АСРНИНГ 20-30-ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕК МАЪРИФАТПАРВАРЛАРИНИНГ ЛИНГВИСТИК ФАОЛИЯТИ
Нилуфархон ЖораеваМазкур тезисда ХХ асрнинг 20–30-йилларида ўзбек маърифатпарварларининг тилшунослик соҳасидаги илмий ва амалий фаолияти таҳлил қилинади. Жадид зиёлиларининг миллий тилни ривожлантириш, янги усул мактаблари учун дарсликлар яратиш, матбуотни тараққий эттириш ва ўзбек адабий тилини шакллантириш борасидаги хизматлари ёритилади. Шунингдек, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла Авлоний, Мунавварқори Абдурашидхонов, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий каби маърифатпарварларнинг тил сиёсати, умумтуркий адабий тил ғояси ҳамда она тили таълимига оид қарашлари илмий манбалар асосида таҳлил этилади. Тадқиқот натижалари жадидларнинг миллий тил тараққиёти ва ўзбек тилшунослиги ривожига қўшган ҳиссасини ёритишга хизмат қилади.