DOI: 10.63294/afucon/vol2iss1/534 ISSN:
ФИТРАТ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ТИЛШУНОСЛИКДА ЎРГАНИЛИШИ
Ирада ЭрметоваМазкур тезисда Абдурауф Фитрат ҳаёти, ижтимоиймаърифий фаолияти ва серқирра ижодий меросининг ўзбек миллий адабиёти тараққиётидаги ўрни таҳлил қилинади. Адибнинг шеърият, наср, драматургия ҳамда илмий асарларида миллий уйғониш, маърифатпарварлик, озодлик ва ватанпарварлик ғояларининг бадиий ифодаси ёритилади. Шунингдек, Фитрат ижодининг асосий босқичлари, унинг жадидчилик ҳаракатидаги ўрни ҳамда мустақиллик йилларида ижодий меросининг қайта баҳоланиши хусусида фикр юритилади. Тадқиқот натижалари Фитрат ижодининг миллий маънавият, адабиёт ва ижтимоий тафаккур ривожидаги аҳамиятини очиб беради.