DOI: 10.63294/afucon/vol11iss1/240 ISSN:
ФАРМАЦЕВТИК ТАҲЛИЛДА ЎЛЧАШ НОАНИҚЛИГИ ВА УНИ БАҲОЛАШ УСУЛЛАРИ
В.Н. АБДУЛЛАБЕКОВА, Н.А.АБДУЛЛАБЕКОВАМазкур мақолада фармацевтик таҳлилда ўлчаш натижаларидаги ноаниқликларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг турлари ва баҳолаш усуллари кенг ёритилган. Тадқиқот ISO/IEC 17025 халқаро стандарти асосида олиб борилиб, турли таҳлил усулларида (ЮССХ, спектрофотометрия, титриметрия ва бошқалар) учрайдиган нисбий ноаниқликлар қиёсий таҳлил қилинди. Натижалардан маълум бўлишича, инструментал усуллар юқори аниқликни таъминласа, классик усуллар инсон омилига сезгир бўлиб, ноаниқликка кўпроқ мойилдир. Фармацевтик таҳлилда ноаниқликни баҳолаш таҳлил натижаларининг ишончлилиги ва такрорланувчанлигини таъминлашда муҳим метрологик талаб ҳисобланади.