DOI: 10.70413/ejlfas-v06-i10-a8819 ISSN: 2181-2853

РАҚАМЛИ ДАЛИЛЛАРНИ САҚЛАШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ.

Нодирхон Амриллохонович Нажмитдинов

Рақамли далилларнинг номоддий табиати, юқори даражадаги ўзгарувчанлиги ва турли ахборот ташувчиларда, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва экспертлар ихтиёрида тарқоқ ҳолда сақланиши жиноят процессида уларни ишончли ҳимоя қилиш, яхлитлигини ва аутентиклигини таъминлаш муаммосини келтириб чиқаради. Ушбу мақолада рақамли далилларни сақлашни такомиллаштириш, ягона рақамли далиллар базасини шакллантириш ва унда маълумотлар билан ишлашнинг замонавий усулларини жорий этиш масалалари таҳлил қилинган.

More from our Archive