DOI: 10.70413/yo-v04-i81-a9454 ISSN: 3030-3559
МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШГА ОИД МАСАЛАЛАР
Ҳамдам Қадамович БабахановМақолада жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларини расмийлаштириш масалалари таҳлил қилинган. Хусусан, мурожаат бўйича қарор қабул қилиш ва уни мурожаат қилувчига жавоб хати орқали етказиш ўртасидаги фарқлар ҳамда уларнинг ҳуқуқий аҳамияти ёритилган. Суд амалиёти ва хорижий давлатлар қонунчилиги таҳлили асосида мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларини расмийлаштириш тартибини аниқлаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида ягона ёндашувни таъминлаш бўйича таклифлар берилган.