DOI: 10.70413/yo-v04-i81-a9514 ISSN: 3030-3559
МИЛЛИЙ МУСИҚА МЕРОСИНИ РАҚАМЛАШТИРИШНИНГ МАЪНАВИЙ ВА ЭСТЕТИК АҲАМИЯТИ
Nargiza Islomjon qizi AbdugʻafforovaМақолада миллий мусиқа меросини рақамлаштириш жараёнининг маънавий, маданий ва эстетик аҳамияти фалсафий нуқтаи назардан таҳлил қилинади. Миллий мусиқий қадриятларни сақлаш, тизимлаштириш, рақамли архивлар яратиш ва уларни замонавий ахборот маконида кенг тарғиб этишнинг имкониятлари ёритилади. Шунингдек, ўзбек халқ мусиқаси, мақом санъати ва анъанавий ижрочилик намуналарини рақамли технологиялар воситасида келажак авлодларга етказишнинг ижтимоий-маданий асослари асослаб берилади. Миллий мусиқа меросининг эстетик тафаккур, маънавий ўзлик ва миллий маданий хотирани шакллантиришдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратилади.