DOI: 10.70413/cajmrms-v03-i10-a9453 ISSN: 3030-3540

КОНТРАБАНДА ЖИНОЯТЛАРИНИ АНИҚЛАШДА ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ

Мамарасул Абдуллаевич Дўстов

Ушбу мақолада замонавий шароитда трансмиллий жиноятчиликнинг энг хавфли кўринишларидан бири бўлган контрабанда жиноятларини аниқлаш ва уларга чек қўйишда идоралараро ҳамда халқаро ҳамкорликнинг назарий ва амалий масалалари таҳлил қилинган. Тадқиқот давомида миллий даражада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ахборот алмашинуви тизими, «назорат остида етказиб бериш» усулининг самарадорлиги ҳамда Хавфларни бошқариш тизимларини интеграция қилиш масалалари ўрганилган. Мақола якунида соҳада инсон омилини камайтириш, рақамли платформаларни жорий этиш ва хорижий давлатлар билан дастлабки божхона ахбороти алмашинувини кенгайтириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар илгари сурилган.

More from our Archive