DOI: 10.63294/afucon/vol2iss1/536 ISSN:
БАДИИЙ МАТНДА ЎХШАТИШЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИШИ
Шахиста ИбрагимоваМазкур тезисда бадиий матнда ўхшатишларнинг қўлланилиши, уларнинг бадиий тасвир воситаси сифатидаги ўрни ва услубий вазифалари таҳлил қилинади. Ўхшатишларнинг образлилик, эмоционаллик ва экспрессивликни кучайтириш, қаҳрамонлар руҳияти, воқеа-ҳодисалар ҳамда табиат манзараларини таъсирчан ифодалашдаги аҳамияти ёритилади. Шунингдек, бадиий тилнинг поэтик хусусиятлари ва ўхшатишларнинг эстетик қиммати назарий қарашлар асосида таҳлил қилиниб, уларнинг бадиий матндаги функционал имкониятлари очиб берилади. Тадқиқот натижалари ўхшатишларнинг бадиий нутқнинг ифодавийлиги ва образлилигини таъминловчи муҳим услубий восита эканлигини асослайди.